Битта тугмачани босиб, автомобиль рангини ўзгартиришингиз мумкин
BMW компанияси E-Ink технологиясини қўллаган ҳолда шахсий автомобилингиз рангини ўзгартириш имкониятини тақдим этмоқда. Бу учун биргина тугмачани босишингиз кифоя. Ранг ўзгариши бир зумда ҳал бўлади.
Кийимига мос машина минишга аёллар орзуманд бўлиши мумкин, аммо бу функция кучли жинс вакилларини ҳам қизиқтирмай қолмайди. Чунки ёз фаслида очроқ, қиш фаслида тўқроқ машинани бошқариш ҳайдовчига қулайлик туғдиради. Ихтиродан мақсад ҳам фақат ранг-баранглик эмас, ҳарорат мўътадиллигини сақлашдир.
BMW ушбу янгиликни бу йил ташкиллаштириладиган кўргазмада намойиш этишни кўнглига туккан. Аммо мижозларда ҳозирданоқ катта қизиқиш уйғотмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter