Хитойда тузилаётган никоҳлар энг қуйи миқдорга етди

Хитойда қайд этилган никоҳлар сони энг қуйи миқдорга етди.
Хитойда рўйхатга олинган никоҳлар сони 2024 йилда 20 фоиздан кўпроққа қисқарди, деб хабар бермоқда мамлакат Фуқаролик ишлари вазирлиги.
Ўтган йили бу кўрсаткич 6,1 миллионни ташкил этган бўлса, 2023 йили тахминан 7,7 миллион эди.
Бу 1986 йилда санаш бошланганидан бери энг паст кўрсаткич ва 2013 йилда ўрнатилган рекорднинг ярмидан кўпроғидир.
Хитойда болаларнинг туғилишини рўйхатдан ўтказиш учун одатда никоҳ гувоҳномаси талаб қилинади, бироқ баъзи ҳудудлар бу талабдан воз кечган.
Сўнгги йилларда мамлакат ўткир демографик муаммоларга дуч келди. 2024 йилда аҳоли 1,4 млндан ошиққа камайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter