Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Виктор Орбан ҳокимиятдан ҳали кетмоқчи эмас

Виктор Орбан ҳокимиятдан ҳали кетмоқчи эмас

Венгрия бош вазири Виктор Орбан фуқаролик форуми фаоллари билан учрашувда чиқиши чоғида ҳокимиятда 2034 йилгача қолишни режалаштираётганини айтди.

Бу ҳақда Telex нашри хабар бермоқда.

«2018 йилги сайловлардан сўнг Бош вазир ўз лавозимида 2030 йилгача қолишни режалаштираётганига бир неча бор шаъма қилганди, аммо энди у 2034 йилни мақсад қилиб қўйди, уруш ва коронавирус пандемияси тўрт йилни кўкка совурганини айтган», деди нашр.

Бош вазирнинг қайд этишича, Украинадаги можаро туфайли иқтисодиётдаги қийинчиликлар ва Россияга қарши Европа Иттифоқи санкциялари туфайли у раҳбарлик қилаётган Вазирлар маҳкамаси ва Фидес-Венгрия фуқаролик иттифоқи партиясининг машҳурлиги пасайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг