Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина урушида Россия қанча аскарини йўқотгани айтилди

Украина урушида Россия қанча аскарини йўқотгани айтилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 20 апрел куни ўтган икки йилдан (уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган эди) бери Россия Украинада 458 580 аскарини йўқотганини маълум қилди.

«Бу рақам биргина сўнгги 24 соат ичида рус қўшинлари кўрган 750 та қурбонни ўз ичига олади», – дейилади Бош штаб маълумотида.

Ҳисоботга кўра, Россия, шунингдек, 7 213 та танк, 13 873 та зирҳли жанговар машина, 15 717 та автомобил ва ёнилғи баклари, 11 678 та артиллерия тизими, 1 046 та кўп учувчи ракета тизими, 763 та ҳаво мудофаа тизими, 348 та самолёт, 325 та вертолёт ва 33 416 та кема ҳамда битта сув ости кемасидан айрилган.

Юқоридаги рақамларни Россия томонидан тасдиқлатишнинг имкони йўқ. Уруш ҳаракатлари кетаётган даврда эса ҳар икки томон бир-бирига нисбатан ахборот урушларини ҳам олиб бориши табиий. Шу маънода Украина томонининг келтирган юқоридаги рақамларини тўла маънода ишончли деб қараш мушкул.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг