Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина Европанинг уч давлатини судга берди

Украина Европанинг уч давлатини судга берди

Расмий Киев Украина донининг импортига қўйилган тақиқни бекор қилишдан бош тортган Европанинг уч давлатига қарши Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) даъво аризаси берди. Бу ҳақда Украина Иқтисодиёт вазирлиги сайтида хабар берилди.

Баёнотда расмийлар Полша, Словакия ва Венгрияга қарши судга даъво қилгани кўрсатилган. Шу билан бирга, Украина бош вазири ўринбосари Юлия Свириденко бу масала Киев расмийлари учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

«Биз учун айрим давлатлар Украина товарлари импортини тақиқлай олмаслигини исботлаш муҳим. Шунинг учун биз уларга қарши ЖСТга даъво аризаларини топширмоқдамиз», — дея изоҳ берди у.

Шунга қарамай, ҳукумат раҳбари ўринбосари Варшава, Братислава ва Будапешт ўз қарорини қайта кўриб чиқишига умид билдирди. Бош вазир ўринбосари расмий Киев «судлардаги ўзаро қарама-қаршилик»дан қочишини исташини айтди.

Свириденко шунингдек, Украина ҳукуматига Европа давлатлари билан бирдамлик зарурлигини ва улар фермерлар манфаатларини ҳимоя қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг