Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уч давлатда жанг қилган полковник «Крокус» теракти қурбони бўлди

Уч давлатда жанг қилган полковник «Крокус» теракти қурбони бўлди

«Крокус»даги қурбонлар орасида разведка бошқармаси полковниги ҳам бор.

Разведка бошқармаси полковниги Тимур Мясников «Крокус Сити Холл»даги теракт натижасида вафот этгани маълум бўлди.

Тимур Мясников теракт жабрланувчилари рўйхатида эди: бироқ, учта ўқ теккан ҳарбийни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Полковник Косово ва Тожикистонда жанг қилган ва терактдан олдин у Украинадаги ҳарбий амалиётдан таътилга чиққан.

Мясниковнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар Суворов ҳарбий мактаблари битирувчиларининг телеграм каналида ҳам пайдо бўлди. У, шунингдек, Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган терактдан кейин касалхонага ётқизилганлар рўйхатида ҳам бор эди.

Терактдан бир неча кун олдин Мясников таътилга Москвадаги оиласини кўриш учун кетган. У хотини ва ўғли билан «Крокус Сити Холл»га концертга келган.

«Темур хотини ва ўғлини хавфсиз жойга яширишга муваффақ бўлди, ўзи эса кучли отишма остида қолди. Унга учта ўқ тегди. Бир неча кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашдилар, аммо, афсуски, уни сақлаб қола олмадилар», — деди «Россия офицерлари» ташкилотининг Самара вилояти бўлими президиуми раиси Артур Маливанчук.

Сўнгги маълумотларга кўра, «Крокус Сити Холл»даги теракт қурбонлари сони 143 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг