Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия пойтахтида портлаш ва отишма юз берди: қурбонлар бор

Туркия пойтахтида портлаш ва отишма юз берди: қурбонлар бор

Туркия ҳукумати Анқара яқинидаги заводда портлаш содир бўлганини хабар қилди. 

Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компаниясининг Анқара яқинидаги штаб-квартираси яқинида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда мамлакат расмийлари ва турк ОАВлари.

Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, воқеа натижада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Лекин  уларнинг аниқ сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Расмийлар воқеани теракт деб атади.

«Туркия аэрокосмик саноатига қарши теракт уюштирилди. Афсуски, ўлганлар ва ярадорларимиз бор», — деб ёзган ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида.

Маҳаллий ОАВ шунингдек,   TUSAŞ офиси яқинидаги отишма ҳақида ёзмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг