Трамп фармон имзолаш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг ўн кунлик фаолияти давомида 38 та фармонни имзолади.
Axios ҳисоб-китобларига кўра, у фармон имзолаш тезлиги бўйича Қўшма Штатларнинг замонавий тарихидаги барча Америка президентлари орасида етакчига айланди.
Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларини Оқ уйнинг 46 ва 33-раҳбарлари Жо Байден ва Гарри Трумэн эгаллаган. Улар ҳукмронлигининг биринчи юз кунида 40 дан ортиқ фармонлар чиқардилар.
Доналд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида унинг сайловдаги ғалабаси Америка учун «олтин аср» бўлганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, у «радикал сўлларнинг сиёсатини ўзгартириш учун шошилинч чоралар кўрган». Жаноб Трамп имзолаган биринчи қонунлардан бири ноқонуний муҳожирларнинг жанубий чегара орқали киришини тўхтатиб, уларни чиқариб юбориш эди. Бундан ташқари, Доналд Трамп расмийларга АҚШда туғилган болаларга фуқаролик бермасликни буюрди.
У гендер сиёсатини ўзгартириш тўғрисидаги фармонларни ҳам имзолади: энди АҚШда фақат эркак ва аёл жинси тан олинади ва давлат вояга етмаганларнинг жинсини ўзгартиришни молиялашни тўхтатади. Трампнинг кўплаб ижро фармойишлари инклюзия ва тенглик сиёсатига тўхталиб ўтган. Президент, шунингдек, Капитолийдаги тартибсизликларда айбланган 1500 га яқин одамни афв этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter