Тўқаев бюджет маблағини беҳуда сарфлашни танқид қилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги баъзи ҳокимлар қўшимча даромад манбаига эга бўлгач, бюджет пулларини фойдасиз ишларга сарфлаб совурганини қоралади. Бу ҳақда у Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатномасида гапирди.
«Кичик ва ўрта бизнесдан тушадиган солиқларни ҳудудларнинг ўзида қолдириш тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлди. Бу қадам тадбиркорлик ривожига сезиларли туртки берди, ҳокимларнинг мустақиллигини оширди. Аммо баъзи ҳокимлар қўшимча даромад манбаига эга бўлгач, уни мамлакатга фойдаси бўлмаган ишларга, муҳим бўлмаган вазифа ва лойиҳаларга сарфлаб совурди. Ҳукумат бюджет тақчиллигини қоплаш учун маблағ манбасини топиш борасида компенсациянинг самарали усулларини ўйлаб кўриши керак», – деди Қ.Тўқаев.
Сиёсатчи ғазна пулини беҳуда сарфлашни тўхтатиш лозимлигини уқтирган.
«Давлат молияси барқарорлигини таъминлашнинг мақбул йўли бу – кўрпага қараб оёқ узатиш. Шу боис бюджет маблағларини стратегик аҳамиятга эга бўлмаган, долзарб саналмаган ишларга беҳуда сарфлашни бас қилиш керак», – дея талаб қўйди у.
Қозоғистон раҳбари мамлакат ҳукумати ва ҳокимларга иқтисодиёт тузилмасини ўзгартиришга эътибор қаратишни тайинлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter