Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда 14 нафар маҳкум нондан заҳарланиб вафот этди

Тожикистонда 14 нафар маҳкум нондан заҳарланиб вафот этди

Иллюстратив сурат

Тожикистон бош прокуратураси маҳкумларнинг оммавий заҳарланиши бўйича жиноят иши очди. Нохуш ҳодиса 128 нафар судланган шахс мамлакат шимолидан Душанбе, Нурек ва Ёвондаги жазони ўташ муассасаларига келтирилаётганида содир бўлган.

Маълум бўлишича, маҳкумлар ўтирган учта машина пойтахтга яқинлашиб қолганида, уларнинг бирида 16 нафар маҳкум битта нонни  ўзаро бўлишиб ейишган. Нонни еб бўлиб, уларнинг аҳволи оғирлашиб қолган. Душанбега маҳкумнинг барчаси беҳуш ҳолатда етказилган. ТАСС хабар беришича, тиббиёт ходимлари улардан фақат икки нафарининг ҳаётини сақлаб қола олган.

Жиноят ишини республика бош прокурори шахсан назоратга олган. Тожикистон адлия вазирлигининг жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг энг кичиги 19 ёшда, энг каттаси 52 ёшда эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг