Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Титаник» кемаси қолдиқлари 2030 йилгача йўқ бўлиб кетади

«Титаник» кемаси қолдиқлари 2030 йилгача йўқ бўлиб кетади

Афсонавий «Титаник» кемаси қолдиқлари 2030 йилга келиб бутунлай йўқ бўлиши мумкин ва афсонавий пароходдан ҳеч нарса қолмайди.

Тадқиқотчилар яқинда ўтказилган экспедициядан сўнг шундай хулосага келишди, деб хабар беради «МИР 24».

Сув остидаги суратлар тўсиқларнинг бутун бир қисми океан тубига қулаб тушганини кўрсатди. Бу кема қисмларини аста-секин қайта ишлаб, йўқ қилаётган микроорганизмлар билан боғлиқ.

Натижада, кеманинг қисмларида сталактитлар (музга ўхшаш шаклдаги қолдиқлар) ҳосил бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, кема кутилганидан тезроқ йўқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда кема Шимолий Атлантикада айсбергга урилиши натижасида чўкиб кетган. Ҳодиса оқибатида қарийб 1,5 киши ҳалок бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг