Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Scientific Reports: Аламзада, зўравон оналарнинг мияси ўзига хос тузилишга эга...

Scientific Reports: Аламзада, зўравон оналарнинг мияси ўзига хос тузилишга эга...

iStockPhoto.com

Бутун дунёда ўз фарзандларига нисбатан қаттиққўл бўлган аёлларга нисбатан қораловчи позиция мавжуд. Фукуи университети доценти Сава Курата раҳбарлигида япон шифокорлари томонидан шундай оналарнинг мия тузилиши ўрганилди.

Яъни ўз фарзандларига жисмоний ва руҳий зўравонлик кўрсатган 11 онанинг миясининг оқсил моддасини таҳлил қилиш учун диффузия тензор тасвирини олишган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, зўравонлик қилувчи оналар  миясининг маълум қисмида сув ҳаракати сезиларли даражада камайган.  

Мия структурасини таҳлил қилишдан ташқари, тадқиқотда психологик сўровномалар ҳам ўз ичига олган бўлиб, улар ҳам болалик даврида зўравонлик кўргани ва оналар миясининг аниқланган структуравий хусусиятлари ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатди. Бу изланишлар – болаликдаги руҳий зарбалар авлоддан-авлодга ўтадиган болаларга зўравонлик давом этиб боришини исботлади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг