Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рузвельт, Гитлер, Муссолини ва бошқалар...

Рузвельт, Гитлер, Муссолини ва бошқалар...

Агар сиз оддий одам бўлсангиз, бошқалар билан албатта учрашгансиз. Ўшанда биринчи марта танишганингиз заҳоти уларга ёқиб қолган бўлишингиз мумкин. Сиз бу кишиларни тасодифан учратиб қолганларга нисбатан дўстларингиз деб ҳисоблайсиз ва уларга кўпроқ ишонасиз. Ҳа, бизнинг ҳар биримиз озми-кўпми, ана шундай шахсий жозибага эгамиз.

Шахсий жозиба туғма хислат бўлиб, унинг даражаси завқ-шавқ, меҳр-муҳаббат, шоду хуррамлик каби сўзларимиз ва ишларимизда бошдан кечирадиган ва ифодалайдиган ҳис-туйғулар сони билан белгиланади. Биз бу ўзига хос хислатнинг сони ва сифатини ошира олмаймиз. Аммо ўзимиз истаган мақсадни рўёбга чиқаришга ёрдам бериши учун уни ташкил этишимиз ва йўналтиришимиз мумкин. Кимки буни ўрганган бўлса, у пешқадам, бунёдкор ва ўз соҳасининг «қалдирғочи», тамаддунни ривожлантиришга қобилиятли бўлади.

Аммо, одатда, буни қоидага айлантириб бўлмайди, баъзан шундай ҳолатлар рўй берадики, арзимас одамлар ҳам бошқаларга таъсир кўрсатишда улкан имкониятларга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзаро муносабатда ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз, уларнинг асл нияти ва мўлжаллари нимадан иборат эканлигини белгиламай туриб, ишга киришмаслигимиз керак. Энг муҳими эса муваффақиятга эришиш учун жозибамиздан фойдаланишимиз зарур. Унинг ёрдамида ўзгаларга дўстона ёрдам кўрсатсак, асосий мақсадларимизни амалга оширишга кўмаклашадилар.

Шахсий жозиба, асосан, овоз, кўз ва қўллар, яъни бошқалар билан муносабат ўрнатишнинг асосий воситаларида ифодаланади. Аммо бу борада кўпроқ ахлоқий қиёфада намоён бўлиш катта аҳамият касб этади. Сўзлар ҳеч қандай фойда бермаслиги, аммо оҳанг, ишонч ва завқ-шавқ нуқтдаги мантиқдан кўра кўпроқ таъсир кўрсатиши иботланган.

Шахсий жозибага эга кишилар ҳеч нима дейишмаса-да, аммо барибир одамларни ўз томонига «тортиш»га муяссар бўладилар. Ана шундай жозиба кучига эга бўлган шахс Билли Грехэм эди. У одамлар кўнглига Яратганга нисбатан ишончни оддий қўл ҳаракати ва нигоҳи ҳамда ёқимли овозда етказадиган калима орқали уйғота олар эди. Сиёсат соҳасида худди шундай одатга, яъни бошқалар устидан ҳукмронлика Франклин Рузвельт эга эди. Аммо мен яна таъкидлашим керакки, Гитлер ва Муссолини ҳам шундай бўлишган ва шу каби бошқа кўпгина кишилар жирканч тарихий шахслар эди. Ўзининг жозибасидан ҳалокатли мақсадларда фойдаланадиган одамлардан эҳтиёт бўлинг.

Сиз жозиба кучини ўзингиз учун ишлашга мажбур этишингиз мумкин. Буни ўзингизга нисбатан ишонч, ирода кучи ва обрў-эътибор уйғотишни ўргансангиз уддалайсиз. Одамларнинг кўзига тўппа-тўғри қарашни ўрганинг. Қўл олиб кўришишингиз маҳкам ва илиқ, овозингиз оҳанги ёқимли бўлсин, унинг тембри, яъни товушнинг ўзига хос сифатлари эса тингловчиларингиз диққатини бутунлай жалб этсин.

Ўзингизнинг шахсий жозибангизни ишга солинг: кўрасиз, у сиз учун ҳамма нарсани ҳал қилади.

(Наполен Хилл китобидан)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг