Россияда 2024 йилда ҳар 10 та никоҳ тузилишига 8 та ажрашиш тўғри келди
Россияда 2024 йилда ҳар 10 та никоҳ тузилишига 8 та ажрашиш тўғри келди. Бу ҳақда Forbes Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) бош директорининг маслаҳатчиси Елена Михайловага асосланиб хабар берди.
Михайлованинг таъкидлашича, янги никоҳлар ва ажрашишлар нисбати мамлакатда энг ёмон нуқтасига етиб келди. Ажрашишлар кўрсаткичи бўйича Россия дунёда учинчи ўринга чиқди. Бу расмий никоҳ институти қадри пасайиши билан боғлиқ тренд.
«Бу бугунги куннигина акс эттирмайдиган, узоқ муддатли тренд. Фуқаролар давлатдан ижтимоий қўллаб-қувватлов олиш мақсадида оилавий мақом ясашга уринаётганига гувоҳ бўляпмиз», — деди Михайлова.
Росстат маълумотларига кўра, Россияда 2020 йилда 564 704 та ажрашиш қайд этилган. Ажрашишлар 2021 йилда — 644 209, 2022 йилда — 682 850, 2023 йилда — 683 796 тага етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter