Россия ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни бошлайди

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин 5 февралдан миграция сиёсатини такомиллаштириш билан боғлиқ навбатдаги ўзгаришлар кучга киришини маълум қилди.
«Ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш режимини назарда тутувчи қонун кучга киради. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилмайдиган ёки қолиш ҳуқуқини қўлдан чиқарганлар мамлакатимизда бўлмаслиги керак. Ушбу чора хавфсизликни кучайтиришга қаратилган», — дейилади Володиннинг хабарида.
Бундан ташқари, мамлакатга кириш ёки ундан чиқиш қоидаларини бузганлик, шунингдек, назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган мигрантга кўрсатилиши тақиқланган хизматлар кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
Тегишли қонун 5 февралдан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter