Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия билан савдо қилиш турк компаниялари учун азобга айланди

Россия билан савдо қилиш турк компаниялари учун азобга айланди

Фото: Asia-Terminal

Таҳдидлар ва санкциялар сабабли, Россия билан савдо қилиш турк компаниялари учун азобга айланди. Туркиялик иқтисодий шарҳловчи Мустафо Режеп Эрчин таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар Туркияга салбий таъсирини ўтказмоқда.

«Россияга экспорт, озиқ-овқатни ҳисобга олмаганда, деярли барча соҳалар учун азобга айланмоқда», — деди Эрчин.

Турк савдогарлари банк ҳисоблари музлатиб қўйилишидан тортиб, Ғарб амалдорларнинг таҳдидларигача — кўплаб муаммоларга гирифтор бўлмоқда, таъкидлади шарҳловчи.

Оқибатда Россияга экспорт қисқармоқда: Туркия экспортчилари ассамблеяси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида турк экспорти икки баравар қисқарган.

Айниқса, чарм ва ундан тайёрланган буюмлар соҳаси қаттиқ зарбага учради, Россияга экспорт «деярли нулга тушди», деди Эрчин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг