Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роберт Кеннеди Трамп жамоасига қўшилди

Роберт Кеннеди Трамп жамоасига қўшилди

Фото: UP

АҚШ президентлигига мустақил номзод Роберт (кичик) Кеннеди сайловолди курашини тарк этганидан сўнг, Доналд Трампнинг ўтиш жамоасига қўшилди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

«Роберт Кеннеди ҳамда (собиқ демократ) Тулси Габбарднинг Трамп-Вэнс ўтиш жамоасига қўшилганидан фахрланамиз. Америка буюклигини тиклаш устида ишлаётган жамоамиз уларнинг кучли овозларини интиқлик билан кутмоқда», — деди Трамп сайловолди кампаниясининг катта маслаҳатчиси Брайан Ҳюз.

АҚШдаги сайловда янги президент ғалаба қозонса, амалдаги давлат раҳбарининг ҳукуматни топшириш жараёни бошланади. Бунда муҳим ишни бўлғуси маъмурият учун юқори лавозимли амалдорларни топиш билан шуғулланувчи ўтиш жамоаси бажаради.

CNN хабарига кўра, АҚШ президентлигига мустақил номзод Роберт Кеннеди 23 август куни Фениксдаги матбуот анжуманида ўз сайловолди кампаниясини тўхтатгани ва собиқ президент Доналд Трампни қўллаши ҳақида баёнот берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг