Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

фото: 120.su

Баъзи инсонлар соғлиғи туфайли шифохонада кўп вақтини ўтказади. Афсуски улар бошқа танловга эга эмаслар. Агар уларнинг соғлиғи панд бермаса, балки саёҳат қилишни танларди, балки музейларга, театрларга борарди.

Ҳар доим кузатамизки касалхоналар оппоқ рангга бўялган бўлади. Бу ҳам бир томондан яхши. Яъни шифохонага нисбатан ижобий муносабат ҳақида унутмаслик муҳим.

Италиялик рассом Силвио Ирилли касалхонада ундан ҳам яхшироқ муҳитни яратишга қарор қилди, яъни беморларга (айниқса болаларга) бу масалада ёрдам беришга тайёр эди.

 Рассом «Ospedali Dipinti» ташкилоти билан ҳамкорлик қилди ва шифохона деворларига ранг-баранг суратларни чизди. Яъни болалар учун ёрқин рангларни танладики энди атроф-муҳит улар кўзига хира ва зерикарли кўринмайди.

 

Рассом шундай чиройли, ранг-баранг хоналарга кириб қолган беморлар ўз ташвишларини, беморлигини бир мунча вақт унутиб, санъат асарларидан баҳра олишларига умид қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг