Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлди

Расман: Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлди

Фото: Brendan McDermid/Reuters

Доналд Трамп расман Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод этиб сайланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Флорида штати республикачиларининг қўллаб-қувватлаши сиёсатчининг ғалабасини таъминлади.

Бунгача Трамп вице-президентликка 39 ёшли сенатор Жеймс Вэнсни танлаганди.

АҚШда президент сайлови 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Трамп Республикачилар партиясидан номзодликка даъвогар, Демократлар партияси эса ҳамон амалдаги президент Жо Байдендан умидини узгани йўқ. Reuters ёзишича, Жо Байден президентликка номзод сифатида июл ойининг охирида онлайн овоз беришдан сўнг расман Демократлар партиясидан президентликка номзод сифатида танланади.

Яқинда Трамп билан ўртада бўлиб ўтган теледебатдан сўнг Байденнинг позицияси анча ёмонлашган.

Ва аксинча, айрим экспертларга кўра, 13 июл кунги суиқасддан сўнг Трампга хайрихоҳлар сафи янада кенгайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг