Расман: Олаф Шолц Германия канцлерлигига номзод
Германия социал-демократлар партияси (СДПГ) 11 январ куни расман Олаф Шолцни Германия канцлери лавозимига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Гарчи Шолц жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлардаги рейтинги паст бўлса ҳам, партия қурултойига йиғилган кўпчилик унинг номзодини қўллашга қарор қилди.
Бу ҳаммаси эмас, номзоди эълон қилинганидан сўнг амалдаги канцлерни қурултойга йиғилганлар нақ олти дақиқа қарсакбозлик билан олқишлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter