Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров Илон Маскдан шикоят қилди

Рамзан Қодиров Илон Маскдан шикоят қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида америкалик миллиардер ва Tesla компанияси раҳбари Илон Маск уруш зонасига жўнатилган Cybertruck электр пикапини ўчириб қўйганидан шикоят қилди.

«Илон Маск яхши иш қилмади. Қимматбаҳо совғаларни чин юракдан беради, кейин эса масофадан туриб ўчиради», — деган Қодиров.

Унинг сўзларига кўра, «Маск кибер юк машинасини масофадан туриб ўчириб қўйган».

Қодиров аввалроқ Илон Маскдан Cybertruckни  совға сифатида олганини эълон қилган ва Чеченистонда электромобилга оғир автомат ўрнатилганини қўшимча қилган. Қодировнинг ўзи, ўз сўзларига кўра, машинани Грозний бўйлаб ҳайдаб, уни «том маънода севиб қолганини» тан олди.

Чеченистон раҳбари, шунингдек, миллиардерга «самимий миннатдорчилик изҳор қилди» ва уни «замонамизнинг энг кучли даҳоси ва мутахассиси» деб атади. Маск, ўз навбатида, Қодировга машина бермаганини айтди. Тесла ҳам Қодировга машина берилганини тасдиқламади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг