Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон тўғри йўлдан кетмоқда — сўровнома

Қозоғистон тўғри йўлдан кетмоқда — сўровнома

Фото: Adyrna

Қозоғистон президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар институти ижтимоий сўров ўтказди.

Сўровда мамлакатнинг 17 вилояти ва республика аҳамиятига молик шаҳри (Остона, Олмаота, Чимкент)дан 18 ёшдан катта бўлган 8 минг нафар респондент қатнашди.

Тадқиқот маълумотларига кўра, қозоғистонликларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати яхшиланиш тенденциясига эга.

«Сўнгги йилда сизнинг оилангизнинг моддий ҳолати қандай ўзгарди?» деган саволга сўралганларнинг деярли учдан бир қисми (31,1 фоиз) «яхшиланди», яна шунча қисми (31,6 фоиз) эса «ўзгармади» (олдингидек қолди), дея жавоб берган. Респондентларнинг 27,1 фоизи ўз моддий фаровонлиги яққол ўсганини таъкидлаган бўлса, сўралганларнинг 8,6 фоизи моддий аҳволи ёмонлашганини билдирган.

Таъкидланишича, 2023 ва 2024 йилларда соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой қурилиши ва йўлларни таъмирлаш учун давлат харажатларининг оширилиши аксарият фуқароларда ижтимоий оптимизмни кучайтирган. Шу боис сўралганларнинг 68,3 фоизи мамлакат келажаги янада яхши бўлишига ишонмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг