Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон 9 май тадбирларидан воз кечмоқда

Қозоғистон 9 май тадбирларидан воз кечмоқда

Фото: akorda.kz

Қозоғистонда 2023 йилда ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазирлиги «бюджет маблағларини тежаш, шунингдек, бошқа муаммоларни ҳал қилиш зарурати сабабли» ҳарбий парад режалаштирилмаганини маълум қилди.

«Жумладан, Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги ва ҳаракатчанлигини талаб даражасида сақлаш устувор вазифадир», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «7 ва 9 майга қадар бошқа тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар яқин кунларда вазирлик сайтида эълон қилинади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда «Ўлмас полк» юриши жорий йилда ўтказилмаслиги маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг