Қўшни мамлакатда педофил-қотил кимёвий кастрация қилинади
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида шов-шувли суд жараёни якунланди. Туркистон вилояти ихтисослаштирилган туманлараро суди судьяси Сариоғош туманида 5 ёшли қизни ўлдириш ва зўрлашда айбланган эркакка ҳукм чиқарди, деб хабар берди Zakon.kz.
48 ёшли рецидивист аввалроқ қотилликда айбланиб, 10 йил қамоқда ўтириб чиққан. 2023 йилда у баданга оғир шикаст етказгани учун шартли қамоқ жазосини ўтаган.
Прокурор айбланувчига умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрация қилишни сўраган.
«Суд ҳукми билан судланувчи айбдор деб топилди. Унга умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрация жазоси тайинланди. Судланувчи жазони қаттиқ режимдаги муассасада ўтайди», дейилади суд ҳукмида.
Мудҳиш жиноят 14 июль куни содир бўлган. 5 ёшли Еркежан Нурмахон 13 июль куни соат 13:00 атрофида ғойиб бўлган. Бир кун ўтиб унинг жасади зўрланиш белгилари билан топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter