Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўшни давлатда аёлларга ҳужум қилган бўри қутурган бўлиб чиқди

Қўшни давлатда аёлларга ҳужум қилган бўри қутурган бўлиб чиқди

21 декабрь куни Қарағанда вилоятининг Каркаралинск шаҳрида одамларга ҳужум қилиб, кейинроқ отиб ташланган бўри қутурган бўлиб чиқди. Шу муносабат билан Қарқарали туманида бир ой муддатга чекловлар жорий этилди, деб ёзади Zakon.kz.

Қайд этилишича, Қарқарали тумани ҳокимлиги қутуриш касаллиги сабабли ойлик чекловлар жорий этилишини маълум қилган. 21 декабрь куни Қарқаралида уч нафар аёлга ҳужум қилган бўрида ҳалокатли касаллик аниқланган.

«27 декабрдан бошлаб шаҳарда чеклов чоралари жорий этилмоқда. Гўшт ва сут маҳсулотларини сотиш, мушук ва итлар кўргазмалари ўтказиш, ҳайвонларни аҳоли пунктларидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади. Шунингдек, чорва ва уй ҳайвонлари қутуриш касаллигига қарши эмланади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг