Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаро келиб чиқди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаро келиб чиқди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида чегара ҳудудлари аҳолиси ўртасида янги можаро юзага келди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати матбуот марказига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Воқеа Тожикистондан Қирғизистон ҳудудига ўтувчи Ворух анклавига олиб борувчи йўлда содир бўлган. Маълумотларга кўра, жанжал ҳайдовчилар ўртасида келиб чиққан.

Қирғизистон чегара хизмати 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 ларда жанжал юз берган ҳудудда вазият барқарорлаштирилганини, ҳар икки томондан низога алоқадор шахслар аниқланиб, суриштирув ишлари бошланганини билдирган.

Қирғизистон чегара хизмати можаронинг бошланишида Тожикистон фуқароларини айбламоқда. Тожикистон томони ҳозирча бўлиб ўтган воқеага муносабат билдирмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг