Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Россиядаги оғриқли муаммони тан олди

Путин Россиядаги оғриқли муаммони тан олди

Россия президенти Владимир Путин Стратегик ташаббуслар агентлигининг «Янги замонлар учун кучли ғоялар» форумида меҳнат бозорида тахминан 2,5 миллион киши етишмаслигини айтди.

Унинг сўзларини «ТАСС» келтирмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, Россияда ишсизлар сони 450-460 минг кишига етади.

«Меҳнат бозорида ишловчиларга эҳтиёж бор. Бизга ҳозир 2,5 миллион киши етмайди. Бу бизнинг бизнесимиз ҳозир таклиф қилишга тайёр бўлган миқдор», — деди Путин.

Мисол тариқасида Путин ҳозирда юз минглаб одамларни қабул қилишга тайёр бўлган қурилиш сектори ва саноатни келтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Росстат мамлакат аҳолиси камайиши ҳақида хабар берганди. Бир йил ичида Россия аҳолиси 200 мингдан ошиқ кишига камайган. Таҳлиллар яқин келажакда аҳоли сони ошишини кўрсатмаяпти. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг