Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда парламент сайловларининг дастлабки натижалари аниқ бўлди

Озарбайжонда парламент сайловларининг дастлабки натижалари аниқ бўлди

Озарбайжонда 1 сентябр санасида навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилди.

Ҳозирда натижаларга кўра овозларни санаш давом этмоқда. «Экзит-полл»нинг дастлабки натижалари аллақачон эълон қилинган.

Энг кўп ўринлар президент Илҳом Алиев раҳбарлик қиладиган ҳукмрон партияга тегишли бўлиб, унинг номзодлари барча сайлов округларида рўйхатга олинган. «Янги Озарбайжон» вакиллари 125 сайлов округидан 63 тасида ғалаба қозонди.

Шунингдек, дастлабки натижаларга кўра, «Фуқаролар бирдамлиги», «Ягона Озарбайжон», «РEАЛ», «Миллий фронт», «Озарбайжон демократик маърифати» партиялари аъзолари парламентга кирди. Бундан ташқари, 46 нафар мустақил номзод депутатлик мандатига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг