Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўжар фуқаро»: Патрул ходими қоидабузарлик қилса нима бўлади? (видео)

«Ўжар фуқаро»: Патрул ходими қоидабузарлик қилса нима бўлади? (видео)

Видеодан скриншот

Яқинда Хитойнинг Хандан шаҳрида ғайриоддий воқеа юз берди. Мопедида кетаётган оддий фуқаро қоидабузар патрул-транспорт полицияси ходимини «ушлади».

Унга етиб олиб, қонунга бўйсунишни талаб қилди. Биринчидан, рулда мобил телефонда гаплашмаслик керак, иккинчидан, хавфсизлик камари тақилмаган, учинчидан, стоп-сигнали ишламаяпти...

Полициячи ўзини оқлашга уринди. Кўйлаги терлаб ҳўл бўлиб кетгани учун камарни тақмаганини баҳона қилди. Мопедчи ҳам ўжар экан: полициячидан ўзига ўзи жарима ёзишни талаб қилди, акс ҳолда видеони интернетга жойлаштириб юбораман, деб пўписа қилди.

Шундан сўнг полициячи таъқибчисидан қочиб қутулишга уринди. Оқибатда видео интернетда тарқаб, кенг муҳокамалар мавзусига айланди, маҳаллий полиция ички хавфсизлик хизмати аралашишга мажбур бўлди. Ҳалиги полициячи (қоидабузар)га аввалига учта жарима ёзилди, тарбиявий соат ўтказилди, охири лавозимидан четлатишди. Аммо шу билан иш ёпилмади...

Ҳар эҳтимолга қарши, ўша полициячи ишлаган бўлим ходимларини бир ойлик қайта тарбиялаш курсларига юборишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг