Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАТОнинг собиқ бош котиби Норвегия молия вазири этиб тайинланади — NRK

НАТОнинг собиқ бош котиби Норвегия молия вазири этиб тайинланади — NRK

Фото: РИА Новости

НАТО собиқ бош котиби ҳамда Норвегия собиқ бош вазири Йенс Столтенберг ушбу мамлакат молия вазири этиб тайинланади. Бу ҳақда NRK телеканали ўз манбасига асосланиб хабар берди.

Айни пайтда Столтенберг 2002–2014 йилларда бошқарган Норвегия ишчилар партияси оғир инқирозни бошдан ўтказмоқда. Ўтган ҳафта социал-демократлар ва марказчилар коалиция ҳукумати иттифоқчиларнинг энергетика сиёсати ва Европа Иттифоқи билан яқинлашиш режаларига кўнмаган Марказ партияси позицияси туфайли парчаланиб кетди. Вазирлар маҳкамасини 20 нафар вазир, жумладан, молия вазири (Марказ партияси раҳбари) Трюгве Ведум тарк этди.

Столтенбергнинг эски сафдоши, мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёре Вазирлар маҳкамаси янги таркибини бугун, 4 февралда эълон қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг