Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳаммад Мухбар Эроннинг вақтинчалик президенти бўлади

Муҳаммад Мухбар Эроннинг вақтинчалик президенти бўлади

Эрон президенти Иброҳим Раисий ва вертолетда бўлганларнинг ўлими расман тасдиқланганидан сўнг, мамлакатнинг вақтинчалик президенти ким бўлиши маълум қилинди.

Эрон Конституциясига кўра, 68 ёшли вице-президент Муҳаммад Мухбар мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлади. Мухбар ҳам Раисий каби мамлакатнинг олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийга яқин саналади.

Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг