Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикаликлар ғалати мавжудотдан даҳшатга тушишди (фото)

Мексикаликлар ғалати мавжудотдан даҳшатга тушишди (фото)

Фото: «tribunadelabahia.com.mx»

Бурни дельфинга ўхшаш, танаси узунчоқ, ўткир тишли номаълум денгиз жониворини мексикалик балиқчилар Найарит штати Пунта Мита яриморолида топиб олишди, деб ёзади маҳаллий «Tribuna de la Bahía» портали.

Денгиз жониворига ўтган ҳафта соҳил бўйида сайр қилиб юрган маҳаллий аҳоли дуч келган. Гувоҳлар аввал уни дельфиннинг ўлиги деб ўйлашган.

Бироқ сувости мавжудотини яқиндан кўздан кечиришганда унинг кўзлари йўқлигини пайқаб қолишди. Шу боис океан тубидан соҳилга чиқариб ташланган деган тахминга келишган.

Маҳаллий балиқчилар ҳам бу тахминни қўллаб-қувватлашган. Чунки Мексиканинг Пуэрто-Вальярта шаҳри атрофидаги сувларда ҳақиқатан ҳам бир неча километрлик чуқурликлар бор. Уларнинг тахминича, сирли мавжудотлар ана шундай жойларда яшашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг