Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус Россияга ҳам кириб келди

Коронавирус Россияга ҳам кириб келди

Фото: «Newsarmenia»

Россияда коронавируснинг янги тури билан оғриган биринчи иккита бемор — Забайкалье ва Тюмен ўлкаларида қайд этилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, касалланганлар — Хитой фуқаролари.

Яқинда Россияда ҳали ҳеч ким коронавирусни юқтирмагани ҳақида хабар берилган эди.

Голикованинг таъкидлашича, Россия коронавирус туфайли Мўғулистон чегарасидан ўтишни чеклайди ва Россия фуқароларини Хитойнинг Ухан шаҳри ва Хубей провинциясидан эвакуация қилишни бошлайди. Хайнан оролида жойлашган Россия фуқаролари 4 февралгача ўз ватанларига қайтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг