Клинтон, Буш ва Обама Трампнинг инаугурация тушлигига келмайди
АҚШнинг собиқ президентлари — Билл Клинтон, Жорж Буш (кичик) ва Барак Обама 20 январ куни Доналд Трампнинг инаугурация тушлигида қатнашмайди. Бу ҳақда NBC хабар берди.
Обама ва Клинтон таклифнома олган, Бушнинг вакиллари таклифномани кўрмадик, дейишяпти. Инаугурация тушлигига собиқ биринчи хоним ва давлат котиби (қолаверса, Трампнинг 2016 йилги сайловдаги рақиби) Ҳиллари Клинтон ҳам таклиф этилган, аммо у маросимга келмоқчи эмас, деди манбалардан бири.
Шуниси аниқки, юқоридаги уч собиқ президент Трампнинг қасамёд қилиш маросимида қатнашади.
АҚШнинг сайланган президенти 2025 йилнинг 20 январидан расман лавозимини бажаришга киришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter