Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кишинёв Кремлни гуманитар инқироз келтириб чиқараётганликда айблаяпти

Кишинёв Кремлни гуманитар инқироз келтириб чиқараётганликда айблаяпти

1 январдан бошлаб Молдованинг россияпараст ҳудуди бўлмиш Приднестрове Россиядан Украина орқали транзит ўтказган газни қабул қила олмайди.

Кишинёв ҳукумати ёрдам таклиф қилган, лекин приднестровелик амалдорлар бу кўмакни рад этишмоқда ва бу вазият маҳаллий аҳолини хавотирга соляпти.

«Бугун биз Приднестрове аҳолисининг бир кунда тўрт соатгача электр энергиясиз қолиб кетаётганини, иситиш ва энг муҳими, газ таъминоти йўқлигини кўрмоқдамиз. Бугундан бошлаб ҳатто сув таъминотида узилишлар бошланди», – дейди Молдова бош вазири Дорин Речан.

Молдова ҳукумати газ билан боғлиқ вазиятни Россиянинг манипуляция ва тарғибот режасининг бир қисми деб атамоқда.

Бош вазир Дорин Речан Россияни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида минтақада гуманитар инқирозни келтириб чиқараётганликда айблайди.

Кишинёвга кўра, Россия Приднестроведа ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришдан манфаатдор. Украина билан чегарадош бўлган ушбу минтақада эса айни пайтда 1500 га яқин рус аскари бор.

«Биз Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб, Кишинёв ва Молдовага минтақани тўғри бошқариш ва халқ талаб қиладиган давлат хизматларини кўрсатишга имкон беришини хоҳлаймиз», – дейди Речан.

Маълумот учун, Россиянинг «Газпром» компанияси газ етказиб беришни тўхтатиш қарорини Молдованинг тўловлар бўйича қарзи борлиги билан изоҳламоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг