Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Калмар ўйини» сериалининг 79 ёшли актёрига қамоқ жазоси тайинланди

«Калмар ўйини» сериалининг 79 ёшли актёрига қамоқ жазоси тайинланди

«Калмар ўйини» фильмида О Ил Нам ролини ижро этган жанубий кореялик актёр О Ён Су бундан 7 йил муқаддам бир аёлга нисбатан тегажоғлик қилганликда айбдор деб топилди.

Суд О Ён Суни саккиз ойлик қамоқ жазосини тайинлади, шунингдек, жинсий ахлоқдан 40 соатлик мажбурий даволашга ҳукм қилди, деб хабар берди Ёнхап.

79 ёшли актёрга 2022 йилнинг ноябрида айб қўйилганди. Жабрланувчининг сўзларига кўра, актёр 2017 йилда икки ойлик гастроль сафари пайтида уни қучоқлаб, унинг иродасига қарши юзидан ўпган.

Маҳкумнинг ўзи айбини тан олмаган. Бироқ, суд айбловчининг далилларини ишончли, жабрланувчининг кўрсатмаларини изчил ва «ўйлаб топилмаган» деб топди.

Суд залидан чиқиб кетаркан, актёр журналистларга ҳукм устидан шикоят қилишни билдирган.

О Ён Су «Калмар ўйини» фильмидаги роли учун 2022 йили «Олтин глобус»ни қўлга киритганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг