Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖАР президенти қайта сайланди

ЖАР президенти қайта сайланди

Фото: TV BRICS

Жанубий Африка Республикаси парламентининг қуйи палатаси — Миллий ассамблея Сирил Рамафосани ЖАР президенти этиб сайлади.

Яширин овоз бериш натижаларини мамлакат бош судяси Раймонд Зондо эълон қилди.

«Рамафоса 283 нафар депутатнинг овозини олди ва мен уни ЖАРнинг сайланган президенти дея эълон қиламан», — деди Зондо баёнотида.

Давлат раҳбарлиги учун номзоди қўйилган «Иқтисодий эркинлик учун курашчилар» партияси етакчиси Жулиус Малемага 44 нафар депутат овоз берган.

«Африка миллий конгресси» партияси етакчиси ҳамда 2018 йилдан ЖАР президенти лавозимида фаолият юритаётган Рамофасанинг ғалабасини мамлакатдаги оқ танли озчилик манфаатларини ҳимоя қилувчи собиқ мухолифатчи Демократик алянс берган овозлар таъминлагани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг