Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ёниб кетди
Жанубий Кореянинг Пусан халқаро аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди. 170 дан ортиқ йўловчи ва экипаж аъзолари эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.
Air Busan самолёти Пусан халқаро аэропортидан Гонконгга учаётган эди. Самолётнинг думи маҳаллий вақт билан 22:30да парвоз қилишдан олдин ёниб кетган. Самолёт бортида 169 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган ва улар эвакуация қилинган.
Эълон қилинган кадрларга қараганда, самолётнинг думидан бошланган ёнғин бутун фюзеляжни қамраб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter