Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Европада жазирама: Руминияда электр тармоқлари ишламай қолди

Жанубий Европада жазирама: Руминияда электр тармоқлари ишламай қолди

Европанинг жанубида иссиқ об-ҳаво кузатиляпти: бир қатор мамлакатларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган.

Рим ҳайвонот боғида ҳайвонларга – музли мева ва сабзавотлар ҳамда музлатилган гўшт ва балиқ бериляпти.

Руминияда кузатилаётган иссиқ об-аво туфайли уйлар ва ишхоналардаги кондиционер катта ҳажмдаги электр энергияси истеъмолига сабаб бўлган ва ортиқча юклама электр тармоғини ишдан чиқарган. Мамлакат ғарбидаги бир қанча ҳудудлар икки кундан буён электр таъминотидан узилиб қолди.

Грецияда эса бир ярим ҳафтадан бери кучли жазирама давом этмоқда. Афинада расмийлар Акропол ва бошқа туристик диққатга сазовор жойларни куннинг ўртасида, куннинг энг иссиқ вақтида жамоатчилик учун ёпишга қарор қилди. Иссиқлик мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кейинги ҳафтагача давом этиши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг