Исроилга кириши тақиқланган БМТ бош котиби баёнот берди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича йиғилишида Эроннинг Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини қоралади. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
«Эроннинг Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини яна бир бор кескин қоралайман», деди Бош котиб.
Гутерришнинг қўшимча қилишича, Эроннинг Исроил ҳудудига зарбалари ҳеч қандай тарзда Фаластин тинч аҳолисининг муаммоларини ҳал қилмайди ва «уларнинг азоб-уқубатларини камайтирмайди».
1 октябр оқшомида Эрон Исроил томон 500 га яқин баллистик ракета учирди. Бу Исроил мудофаа кучлари Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши қуруқликдаги операцияни бошлаганидан бир кун ўтиб содир бўлди.
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Гутерришни Эрон ракета ҳужумига нисбатан «жим бўлгани» учун персона нон грата деб эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter