Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Ливан пойтахтига кучли зарба берди: тафсилотлар

Исроил Ливан пойтахтига кучли зарба берди: тафсилотлар

Исроил кучлари Ливан пойтахти Байрутдаги «Ҳизбуллоҳ» қўмондонлигига зарба бергани айтилмоқда. 

Исроил ҳарбийлари ўтган ҳафта Голан тепаликларига ракета ҳужумига жавобан Ливан пойтахтига зарба берганини иддао қилиб чиқишди. 

«Исроил мудофаа кучлари Байрутда Маждал Шамсда болаларнинг ўлдирилиши ва яна бир қанча исроиллик тинч аҳолининг ўлдирилиши учун масъул бўлган қўмондонга қарши мақсадли зарба берди», — дейилади қуролли кучлар баёнотида.

Ҳизбуллоҳга яқин манбанинг AFP`га айтишича, Исроил ҳужуми гуруҳнинг Байрут жанубидаги штаб-квартирасига берилган. Гувоҳларнинг агентликка айтишича, улар кучли портлаш овозини эшитган ва тутун кўтарилаётганини кўрган.

Воқеа жойида бўлган AFP фотографининг айтишича, саккиз қаватли бинонинг юқори қавати шикастланган; воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган.

Шанба оқшомида Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларидаги Маждал Шамс шаҳарчасига уюштирилган зарбада бир неча киши ҳалок бўлганди. 

«Ҳизбуллоҳ» ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг