Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Испания ҳукумати камида 95 кишининг ҳаётига зомин бўлган кучли ёмғир ва сув тошқинлари қурбонлари учун уч кунлик расмий мотам эълон қилди, деди ҳудудий сиёсат вазири Анхел Виктор Торрес.

«Испания бош вазири Педро Санчес қирол олийжаноблари билан суҳбатлашди ва унга расмий уч кунлик мотам тўғрисида фармон берди», — деди у матбуот анжуманида.

Вазир бедарак йўқолганларнинг аниқ сони тўғрисида расмий маълумот бера олмаслигидан афсусда эканини айтди, аммо жабрланганларга имкон қадар тезроқ ёрдам кўрсатишга ишонтирди. Унинг сўзларига кўра, моддий зарар «жуда катта» бўлган.

Кучли ёмғир Испанияда тошқинларни келтириб чиқарди. Валенсияда максимал қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди. Минтақа 1966 йил 11 сентябрдан бери энг юқори ёғингарчилик қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг