Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа мамлакатлари Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилмоқчи

Европа мамлакатлари Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилмоқчи

Фото: Travellizy

Европанинг НАТОга аъзо давлатлари томонидан Гренландияга ҳарбий бўлинмаларни жўнатиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда 7 феврал куни The Daily Telegraph хабар берди.

АҚШнинг янги президенти Доналд Трампнинг таҳдидли баёнотлари Европа мамлакатларини ташвишлантирмоқда, шулардан бири — Германия, деб ёзди нашр. Европаликлар АҚШ оролни ҳарбий йўл билан эгаллашга қарор қилган тақдирда кўриладиган чораларни муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Даниядан Гренландияни АҚШга беришни талаб қилмоқда. Уни бунчалик дадилликка ундаётган нарса — Американинг миллий манфаатлари.

Ўз навбатида, Дания ҳукумати Гренландияда яшовчилар ўртасида сўров ўтказди — уларнинг кўпчилиги оролнинг АҚШга топширилишига қарши. Дания ҳукумати ҳам орол жангсиз бермаслигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг