Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон пойтахтида кучли портлаш бўлгани айтилмоқда

Эрон пойтахтида кучли портлаш бўлгани айтилмоқда

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Рей кўчасидаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди, портлаш қўшни бинонинг вайрон бўлишига олиб келган.

Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин, деди Теҳрон шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати ташкилоти расмий вакили Жалол Маликий.

Унинг сўзларини Меҳр агентлиги келтирмоқда.

“Рей кўчасидаги икки қаватли бинода кучли портлаш содир бўлди... Натижада шу ва қўшни бинолар вайрон бўлди, ҳозирда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда”, — деди Малеки.

Малеки одамлар вайроналар остида қолиб кетиш эҳтимолини истисно этмади.

Агентлик ҳодиса сабабларини ошкор этмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг