Эллик мингдан ортиқ ливанлик Сурияга қочиб ўтди
Эллик мингдан ортиқ ливанлик қўшни Сурияга қочиб ўтди. БМТ Қочоқлар ишлари олий комиссари Филиппо Гранди шундай баёнот берди.
«Ливан ҳудудида яшаган 50 мингдан ортиқ ливанлик ва суриялик айни пайтгача Сурияга қочиб ўтди. 200 мингдан ортиқ одам эса Ливаннинг хавфсизроқ ҳудудларига кетган», — деб ёзди у.
БМТ вакили ливанликлар Исроил авиазарбаларидан жон сақлаш мақсадида мамлакатдан қочиб кетганини таъкидлаган.
27 сентябр куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) матбуот котиби Даниэл Хагари баёнот бериб, Ливан пойтахтидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош штабига авиазарбалар берилганини маълум қилганди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Исроил ҳужуми оқибатида Байрутда 76 киши жароҳат олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter