Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунё миллионерлари Амирликларга оқиб келмоқда

Дунё миллионерлари Амирликларга оқиб келмоқда

Фото: Arabian Business

Бирлашган Араб Амирликлари қаторасига учинчи йил бутун дунёдан энг бой одамлар кўчиб келаётган мамлакатлар рўйхатида энг тепада жойлашди.

2024 йил охирига қадар БААга турли давлатлардан 6 700 нафар миллионер келиши кутилмоқда, дейилади Henley ҳисоботида. Бу мутлақ рекорд!

Чунки миллионерларни оҳанрабодек тортаётган иккинчи мамлакат — АҚШга худди шу даврда 3 800 нафар миллионер кўчиб келиши кутиляпти.

Ва аксинча, Швейцариянинг UBS банки прогнозига мувофиқ, 2028 йилга бориб Буюк Британияда миллионерлар сони 17 фоизга қисқаради (БАА каби мамлакатларга кўчиб кетиш ҳисобига). Британиядаги сайловда Лейбористлар партияси ғалаба қозонгани ҳамда солиқлар оширилиши муносабати билан келгусида бу тенденция янада кучайиши мумкинлиги айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг