Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чарлз III га тож кийдириладиган сана эълон қилинди

Чарлз III га тож кийдириладиган сана эълон қилинди

Фото: AP

Британ матбуоти Чарлз III га тож кийдириладиган санани аниқлади: ҳукумат манбаларидан олинган маълумотга кўра, тантанали маросим 2023 йилнинг 3 июн куни Вестминстер аббатлигида ўтказилади.

Таъкидланишича, Букингем саройи тож кийдириш маросими санаси ҳақидаги ахборотга изоҳ беришни рад этди, бироқ Британия ҳукуматида тож кийдириш маросимигача ва ундан кейин қайси кунларни дам олиш кунлари сифатида белгилаш масаласи муокама қилинаётгани кўп нарсага ойдинлик киритади.

Қиролича Елизавета II вафотидан сўнг унинг ўғли шаҳзода Чарлз янги монарх (Чарлз III) дея эълон қилинди. Унинг рафиқаси Камиллага эса қиролича-консорт мақоми берилди.

Елизавета II Буюк Британия тарихида энг узоқ (70 йилдан зиёд) ҳукмронлик қилиб тарихда қолганди. Рекорд ўрнатиш навбати ўғлига — Чарлз 2023 йилнинг июнида 74 ёшини қаршилайди: мамлакат тарихидаги энг ёши улуғ тож кийган монархга айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг