Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири вирус юқтириб олди

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири вирус юқтириб олди

Британия Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид коронавирус билан касалланди. Аммо у вакцина олгани туфайли касаллик аломатлари енгил кечмоқда.

«Бугун эрталаб менинг COVID текширувим ижобий бўлди. Мен ПЗР тестининг натижасини кутмоқдаман, аммо икки дозали эмлашни қабул қилганим сабабли (касалликнинг) аломатлари енгил. Илтимос, агар сиз ҳали ҳам эмламаган бўлсангиз, албатта вакцина билан эмланинг»,— деб ёзди вазир Twitterда.

Ундан олдинги Соғлиқни сақлаш вазири Мэт Хэнкок ҳам коронавирус билан касалланган, бу 2020 йил баҳорида, пандемиянинг биринчи тўлқинида содир бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг