Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бу яхши эмас» — Трамп Исроил ҳудудининг кичиклиги ҳақида

«Бу яхши эмас» — Трамп Исроил ҳудудининг кичиклиги ҳақида

Фото: UVA Today

АҚШ президенти Доналд Трампнинг фикрича, Исроил ва бутун Яқин Шарқ ҳудудлари катталигидаги жуда сезиларли фарқ нотўғри.

Трамп журналистнинг Қўшма Штатлар Исроил томонидан Фаластин миллий маъмурияти жойлашган Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили босиб олинишини қўллаб-қувватлайдими деган саволига жавоб берди.

«[Исроил], албатта, ҳудудан кичик, кичкина мамлакат. Мана бу ручкани кўряпсизми? Менинг столим — Яқин Шарқ, бу ручка, унинг учи — Исроил. Бу яхши эмас, шундай эмасми? Биласизми, бу жуда катта фарқ», — деди Трамп Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг