Бронза даврида каннибализм бўлганини исботловчи далиллар топилди
Археологлар бронза даврида каннибализм (одамхўрлик) бўлганини исботловчи далилларни топишди.
Сомерсетда 50 йил аввал топилган суяклар тўплами ибтидоий Британия энг қонли қирғинларга гувоҳ бўлганини тасдиқлайди, деб ёзди The Guardian Оксфорд университети профессори Рик Шултингга асосланиб.
Милоддан аввалги 2200–2000 йилларда одамхўрлар қурбонига айланган камида 37 киши (эркаклар, аёллар ва болалар)нинг қолдиқлари Чартерҳаус-Уоррендаги 15 метр чуқурликдаги шахтада топилган.
Аксарият қурбонларнинг бош чаноқлари мажақланган, оёқ ва қўл суяларида одам тишларининг изи сақланиб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter